Қуддусда полиция билан тўқнашув бўлди, 180 киши жабрланди

Маъбад тоғидаги ал-Акса масжиди олдидаги Исроил полицияси билан содир бўлган тўқнашувларда 180 фаластинлик жароҳат олди, дея хабар беради Қуддус Қизил ярим ой идораси.

"Жабрланганларнинг саксон нафари Қуддусдаги касалхоналарга етказилди ва Қизил ярим ой ходимлари орасида ҳам жароҳатланганлар бор", дейилади баёнотда.

Ўз навбатида полиция масжидга ҳарбий кучларни жалб қилгани, атрофга снайперларни жойлаштиргани ва фаластинликларни Ал-Ақсо ҳудудидан сиқиб чиқариш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатгани ҳақида хабар берди Фаластиннинг Wafa агентлиги. Бир неча киши ҳибсга олинган.

Шарқий Қуддусда тўқнашувлар бир неча кундан бери давом этмоқда. Улар олдин Исроил суди қарорига биноан бир неча араб оилалари қувиб чиқарилган Шайх Жарраҳ маҳалласидан бошланди ва 7 май куни кечқурун юзлаб диндорлар йиғилган Маъбад тоғига ўтди. Қизил ярим ой жамияти маълумотига кўра, сўнгги кунларда 300 га яқин фаластинлик жароҳат олган. Исроил полицияси камида 17 нафар жароҳат олган ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳақида хабар берди.

Бугунги Қуддус куни – олти йиллик урушдан кейин шаҳарнинг шарқий қисми Исроил қўлига ўтганлиги нишонланади. Одатда бу кунда байроқлар кўтарилган анъанавий юриш бўлади. Аммо бу сафар полиция яҳудийлар учун Маъбад тоғига киришни ёпди. Шундан сўнг Марокаш дарвозасида тартибсизликлар бошланди.