Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Рамазон ойи муносабати билан Саудия Арабистони Ўзбекистонга 50 тонна хурмо жўнатди

Саудия Арабистонининг «Подшоҳ Салмон» номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази келаётган Рамазон ойи муносабати билан мамлакатимизга беғараз кўмак сифатида 50 тонна хурмо совға қилди.

Хурмоларни Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳишом ибн Мишъал ибн Сувайлим Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ва «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмоновга топширди.

Хурмо «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойи арафасида республикамиздаги ташкилотлар, масжидлар, мадрасаларга хайрия сифатида тарқатилади.