Равшан Эрматов Россия футболи ҳакамлари эксперти бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси вице-президенти, собиқ ҳакам Равшан Эрматов тез орада РФИ ЭҲК (Россия Футбол Иттифоқи ҳузуридаги эксперт-ҳакамлар комиссияси)нинг доимий аъзосига айланади.
44 ёшли ҳамюртимиз жаҳон чемпионатларида бош ҳакам сифатида энг кўп ўйин ўтказган (11 та) рекордчи ҳисобланади.
2015 йилда Эрматов дунёнинг энг яхши ҳаками деб топилган, 2019 йил охирида у ҳакамлик фаолиятини якунлади.
Шунингдек, РФИ ЭҲК келажакда аъзоси бўлиши мумкин бўлган яна бир қанча нуфузли собиқ ҳакамлар билан музокаралар олиб бормоқда.