Рекорд ёрдамлар: АҚШ НАТО Шарқий блоки мамлакатларига ва Украинага энг катта ёрдам пакетини эълон қилди
- 07.01.2023 14:06
- 83
- Хориж
Қўшма Штатлар НАТОнинг шарқий блокидаги мамлакатларга тарихдаги энг йирик ҳарбий ёрдам пакети доирасида қурол сотиб олиш учун 682 миллион доллар ажратмоқда, деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер.
Маблағлар рекорд даражадаги 3 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетининг бир қисмидир.
Шунингдек, АҚШ Украинага тарихдаги энг катта — 3 миллиард долларлик ёрдам пакетини юборади, деди Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пер.
"Қўшма Штатлар Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини таъминлаш бўйича қатъий содиқлигини намойиш этади", деди у брифингда.
Пентагон томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, пакетга радар томонидан бошқариладиган RIM-7 Sea Sparrow зенит ракеталари киритилган. Ракеталарнинг аниқ сони, шунингдек, уларни қайси платформадан учириш режалаштирилгани айтилмаган. Айни пайтда, Politico газетаси ёзганидек, бу турдаги душман самолётлари ёки қанотли ракеталарини тутиб олиш учун денгиздан ҳам, қуруқликдан ҳам учирилиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа