Республика фан олимпиадасининг якуний босқичи Самарқандда бўлиб ўтади
- 28.05.2021 11:54
- 96
- Таълим
Жорий йилнинг 29-30 май кунлари Самарқанд шаҳрида умумтаълим фанлари бўйича Республика фан олимпиадасининг инглиз, француз, немис ва тожик тиллари бўйича якуний босқичи бўлиб ўтади.
Фан олимпиадасининг республика босқичида вилоят босқичларида ғолибликни эгаллаган жами 135 нафар 11-синф ўқувчилари ва академик лицей талабалари хорижий тиллар (инглиз, немис, француз) ҳамда тожик тили ва адабиёти фанларидан ўз билимларини синовдан ўтказади.
Олимпиаданинг республика босқичида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади. Республика босқичи ғолибларини олимпиадага тайёрлаган ўқитувчилари ҳам моддий рағбатлантирилади.
Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа