Россия коронавирусга қарши вакцинани оммавий ишлаб чиқаришни бошлади

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 август куни COVID-19 га қарши вакцина оммавий ишлаб чиқарилиши бошланганини маълум қилди.
11 август куни мамлакат президенти Владимир Путин дунёда биринчи коронавирусга қарши вакцина рўйхатга олинганини маълум қилди. Дори-воситаси “Спутник V” номи билан аталди.

Шу билан бирга вазирлик, вакцинанинг клиник синовлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко, хорижий мамлакатлар томонидан вакцинага нисбатан билдирилаётган танқидий фикрлар “маълумотлар камлиги” билан боғлиқ эканлигини таъкидлади. У бу ҳолатга изоҳ бериб, “Спутник V” илгари олти нафар вакцина тайёрланган платформа асосида тайёрланганини кўпчилик билмаслигини қўшимча қилди.