Россия ва Украина музокара олиб боряпти
Россия "Украина билан қандайдир келишувларга эришишдан" манфаатдор, деди Беларусда Россия-Украина учрашуви бошланишини кутар экан, Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский.
Учрашув бошланишидан бир неча соат олдин Украина президенти Владимир Зеленский “шошилинч тартиб асосида” Украинани Европа Иттифоқига қабул қилишга чақирди.
"Биз Европа Иттифоқига Украинанинг янги махсус тартиб-қоидалар бўйича зудлик билан киришини сўраб мурожаат қиламиз, - деди у. - Бизни қўллаб-қувватлаган ҳамкорларимиздан миннатдормиз. Лекин бизнинг мақсадимиз барча европаликлар билан бирга бўлиш ва энг муҳими, улар билан тенг бўлиш".
Бугун Украинадаги жанговар ҳаракатларнинг бешинчи куни: республиканинг шимоли, шарқи ва жанубида Россия армияси Украина қуролли кучлари билан жанг қилмоқда, катта шаҳарлар қоронғи тушганда ўққа тутилмоқда. Бир кун аввал Владимир Путин Россия ядро кучларини алоҳида шай ҳолатга келтиришни буюрган ва бу қарор жаҳон ҳамжамиятининг ўта жиддий муносабатини билдирган эди. Айни дақиқаларда эса Россия ва Украина делегациялари ўртасида расмий музокаралар бошланди.
Музокаралар Беларусь ва Украина чегарасидаги Гомел вилоятида бўлиб ўтмоқда.
Музокара онлайн эфирга узатилмаяпти. Журналистлардан жонли эфирни узиб қўйиш сўралган. Натижалал музокара тугагач, маълум бўлади.