Россияда COVID-19 оқибатларидан ўлим кўпайди

Россияда коронавирусдан бир суткада вафот этганлар сони 900 дан ошди. Бу рекорд кўрсаткич. Олдинги рекорд бир кун олдин янгиланган бўлиб, 895 ўлим қайд этилган эди. Ўтган кун давомида 25 мингдан ортиқ янги инфекция ҳолати аниқланди ва уларнинг умумий сони 7,6 миллионга етди.

Мамлакатдаги эпидемия маркази бўлган Москва шу пайтгача чекловларни қайтадан жорий этмади: расмийлар карантин "мамлакатнинг ҳар бир минтақаси учун мутлақо исталмаган сценарий" бўлиб қолишини айтишди.

"Давр танланмайди, уларда яшайди ва ўлади". Эмлаш бор ёки йўқлигидан қатъи назар, ҳар ким ўз соғлиғи ҳақида қуйғуриши ва иммунитетини ошириши керак», дейди мутахасассислардан бири.

Европа бўйича пандемия қурбонлари сони энг кўпи Россияда. Расмий маълумотларга кўра бу 212 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Мамлакатда эмлаш даражаси пастлигича қолмоқда: 146 миллион аҳолининг атиги 29 фоизи тўлиқ эмланган, 33 фоизга яқини камида битта доза олган.

Сентябрь ойининг охирида бошланган янги эпидемия туфайли Россия соғлиқни сақлаш тизимида оғир вазият вужудга келмоқда.