Россияда Давлат Думасига сайловлар бошланди

Ахборот марказида Марказий сайлов комиссияси (МСК) бу йил бўлиб ўтадиган сайловлар, жумладан Давлат Думаси депутатлари сайловига старт берди.

Участкалар иши Узоқ Шарқнинг бир қатор минтақаларида Москва вақти билан 23:00 да бошланди.

“Биз жуда ҳаяжондамиз, чунки биринчи марта бундай кенг кўламли масофадан туриб электрон овоз бериш, янги видеокузатув тизимини ишга тушираяпмиз. Умид қиламанки, барча ишончимизни оқлайди ва ҳаммаси биз ўйлагандек бўлади”, деди марказий сайлов комиссияси раиси Э.Памфилова.

МСК қароридан келиб чиққан ҳолда, Дума ва бошқа сайловларда ягона овоз бериш кунида – жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Давлат Думаси аралаш сайлов тизими бўйича беш йиллик муддатга сайланади: 225 депутат партия рўйхати бўйича, яна 225 депутат битта турда бир мандатли округлардан сайланади.

Давлат Думасига 14 партия номзодларининг федерал рўйхати қайд этилди.