Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг иш ҳақлари ундириб берилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижда ишлаётган меҳнат мигрантларининг ҳужжатлари ва ойлик маошлари ишончсиз иш берувчилардан ундириб берилиб, қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилмоқда.
Хусусан, Новосибирск шаҳридаги қурилиш ташкилотида ҳамда Самара вилоятидаги иссиқхонада ишлаётган ўзбекистонликларнинг ҳужжатлари ва 700 минг рублга яқин (8300 доллар) иш ҳақи ундириб берилди.
Шунингдек, фуқаролар билан учрашув ўтказилиб, ҳужжатларини эҳтиёт қилиши ва қонуний ишлаш зарурлиги тушунтирилди.