Россияда содир бўлган автобус ва КАМАЗ тўқнашувида 5 нафар ўзбекистонлик жароҳатлангани айтилмоқда

Нижний Новгород вилоятидаги шосседа автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Ҳодиса оқибатида 5 нафар йўловчи жароҳат олган, уларнинг барчаси ўзбекистонлик экани айтилмоқда.

Ҳодиса кеча, кечқурун содир бўлган. "Ҳодиса оқибатида бир киши (автобус ҳайдовчиси бўлиши мумкин) ҳалок бўлган. Қурбонлар сони аниқланмоқда" дейилади расмий хабарда.

Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармаси ЙТҲга учраган автобусда ишчилар бўлганини маълум қилди.