Руҳий саломатликни яхшилаш учун 7 қадам

Сизни бахтли қиладиган кўп нарсалар бор – муҳаббат, бойлик, оила, меҳнат ёки ажойиб дўстларингиз. Лекин сизни бахтсиз қиладиган нарсалар ҳам йўқ эмас. Масалан, юқорида айтилганларнинг ҳаммасини йўқотиш.

Бироқ бахтли бўлиш вақт, куч ва фаолликни талаб қилади. Мабодо шу нарсаларни ўзингизда топа олсангиз, ўзингиздан миннатдор бўлишингиз аниқ.

Муаммоларингиз ҳақида сўзланг

Катта ёки кичик бўлишидан қатъи назар муаммо сизнинг руҳий ҳолатингизга таъсир қилади. Сиз билан суҳбатлашаётган киши жисмоний жиҳатдан ёрдам бермаса ҳам, кўнглингизни ғаш қилаётган нарса ҳақида айтиб беришдан каттароқ енгиллик йўқ.

Мусиқа тингланг

Нафақат мусиқага бўлган иштиёқ учун, балки шунчаки, ҳеч нарса қилмасангиз ҳам уч ярим дақиқа давомида фикрларингиз тўлиқ дам олади. Сиз қайси жанрни ёқтирсангиз, ўша мусиқани тинглаш ниҳоятда тасалли бериши ва ёрдам бериши мумкин.

Овқатланишга жиддий эътибор беринг

Баъзилар буни тан олишдан бош торса-да, парҳез қилган кунлар ҳақиқатан ҳам инсоннинг руҳий ҳолатига таъсир қилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, агар қонда қанд миқдори пасайиши кузатилса, инсон ўзини чарчаган, асабийлашган ва тушкунликка тушган ҳис қилади. Қондаги қанд миқдорини сақлаб қолиш учун мунтазам равишда (кўп ҳам, кам ҳам эмас) овқатланиб туриш керак.

Етарли даражада сув ичинг

Агар сиз етарлича сув ичмасангиз, диққатингизни жамлашингиз, ҳатто аниқ фикр юритишингиз ҳам қийин бўлади. Мабодо енгил бош айланиш ҳолатини сезсангиз, сув ичишни унутманг (кофе ёки кола ҳам эмас, фақат сув).

Жисмоний машқ қилинг

Жисмоний машқлар инсоннинг нафақат жисмоний ҳолатига, балки бизнинг ақлий фаровонлигимизга ҳам катта таъсир кўрсатади. Айнан жисмоний машқлар кайфиятингизни кўтариб, сизни бахтли қилади.

Ижодий ёндашинг

Бўяш китоблари стресснинг енгиллашишига ёрдам бериши маълум. Улар шунингдек, болалик хотираларини қайта тиклашга кўмаклашади. Монреалдаги Конкордия университетининг ижодий тиббиёт бўйича доценти Тим Боттом “Best Health Magazine”га берган интервьюсида бўяш китоблари хавотирга тушган инсонлар учун фойдали бўлиши мумкинлигини айтди. У буни “рангли медитация тури” деб таърифлаб, дам олишнинг ажойиб усули эканлигини таъкидлади.

Ўзингизни мақтанг

Бу бемаъни туюлиши мумкин. Аммо кўпчилигимиз камтарликдан азият чекамиз. Кайфиятимизни кўтариш ўрнига, ташқи кўринишимиздан норози бўлиб, ўзимизни пастга тортамиз.

Шунинг учун, ойна олдида туринг ва ўзингизни баҳолашга ҳаракат қилинг. Сочингиз, кўзингиз ва ҳатто кичик бармоғингиздан ёқадиган бирор бир нарсани танланг. Вақт ўтиши билан ўзингизни бенуқсон ҳис қила бошлайсиз, шунда катта нарсалар ҳақида ўйлашда давом этинг.

Ўзингизга табассум қилаётганда қанчалик ажойиб кўринишингизни ва бу кийимларда сизнинг қиёфангиз қанчалик яхши кўринишини айтинг.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.