Самарқанд аэропортида 12 минг АҚШ доллари тўхтатиб қолинди

“Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости орқали хорижга чиқиб кетаётган фуқаро К.Б. нинг қўл сумкаси холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 12 минг АҚШ долларини олиб чиқишга урингани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун: амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 100 миллион сўм эквивалентига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.