Самарқанд давлат университетида "Хайр жонажон лицейим, салом келажагим!" шиори остида тадбир ўтказилди

Унда университет профессорлари, лицей ўқитувчилари, битирувчи ёшлар, уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган СамДУ проректори А. Солиев, лицей директори А. Умаров битирувчиларни табриклаб, уларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришида зафарлар тилади.
- Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш, улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш мақсадида лицейларда “Академик лицейимиз ифтихори” стипендиялари жорий этилган, - деди лицей директори А. Умаров.  - Лицейимизда ҳам 10 нафар ўқувчи ушбу президент стипендияси билан тақдирланди. Ушбу стипендия низомига асосан энг юқори ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган, маънавий ва марифий ишларда фаол иштирок этган ёшларга берилади.

Жорий йилда мазкур лицейни 213 нафар ўқувчи битирди.