Самарқанд шаҳар Бўстон маҳалласидаги ёнган трансформатор таъмирланмоқда
Жорий йилнинг 4 октябрь куни ижтимоий тармоқларда трансформатор ёнаётгани акс этган видео лавҳа тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан амалга оширилган ўрганишларда “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси томонидан қуйидагилар аниқланди.
Яъни, 4 октябрь куни соат 15:20 да шаҳар ёнғин хавфсизлик бўлими томонидан “Самарқанд шаҳар электр тармоқлари” корхонасининг тезкор диспетчерига қўнғироқ бўлган. Шундан сўнг махсус бригада Самарқанд шаҳар Бўстон маҳалласидаги ёнаётган 13-20 ТП 400 кВа ни ўчириш учун юборилган.
Ўрганишларда шулар маълум бўлдики, қисқа туташувлар оқибатида ТЭН 250 амперли ускуна куйганлиги сабаб ёнғин келиб чиққан. Ёнғин шу куни 16:40 да бартараф этилган. Ёнғинда ҳеч кимга зиён етмаган. Ҳозирда ушбу трансформатор “Самарқанд шаҳар электр тармоқлари” корхонасида таъмирланмоқда ва тез орада ўрнатилиб, электр энергияси тармоққа қайта уланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун мазкур маҳалла аҳлидан узр сўраймиз.
“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси матбуот хизмати.