Самарқанд шаҳрида 2 та тоннел ва 2 та кўприк қурилади
Хусусан, Гагарин ва Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасида 750 метр, иншоот узунлиги 44 метр; Гагарин ва Рудакий кўчаси кесишмасида 650 метр, иншоот узунлиги 50 метр тоннел режалаштирилган.
Кўприк Гагарин кўчасидаги темирйўл устида (78 метр) ва Сиёб канали устида (165 метр) бўлади.
Тендер натижалари бўйича “Me’mor Utkir Chovka LLC” (Ўзбекистон) & “Shaanxi Road and Bridge Group Co., Ltd” (Хитой) - Консорциум ғолиб деб топилган.
Ҳудуддаги барча коммуникация тизимлари хавфсиз кўчирилиб, автомобиллар ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиш схемалари тузилиб, тасдиқланганидан сўнг қурилиш ишлари босқичма-босқич бошланади.
Эслатиб ўтамиз: мазкур иншоотлар Абу-Даби Тараққиёт жамғармаси иштирокида амалга оширилмоқда.