Самарқанд шаҳрида тадбиркорнинг 231 млн. сўмлик маҳсулотини ўзлаштирган собиқ операторга нисбатан жиноят иши очилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ф.Г. “R.n.” МЧЖнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасининг катта оператори вазифасида ишлаб келиб, тадбиркорнинг 231 млн. сўмлик дизель ва бензин ёқилғисини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.