Самарқанд шаҳрида йўловчининг ёнидан салкам ярим килограмм "опий" чиқди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими, вилоят давлат хавфсизлик бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида гиёҳванд моддалар ноқонуний муомаласининг олдини олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир чоғида фуқаро М.Ш. кўчада кетаётганида тўхтатилиб, унинг қўлидаги қора рангли пакет кўздан кечирилади. Пакет ичидан соф оғирлиги 490,13 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги маълум бўлган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.