Самарқанд шаҳридаги бир қатор ҳудудларда ичимлик суви вақтинча чекланиши маълум қилинди

“Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Гагарин кўчаси кесишмасидаги диаметри 500 мм.ли магистраль сув тармоғидаги носозликни бартараф қилиниши муносабати билан:

Самарқанд шаҳарнинг Мотрид, Сайҳун, Гагарин, Рудакий, Мирзо Улуғбек, Амир Темур, Шота Руставели, Ал Хоразмий кўчалари ва шу билан бирга Матонат, Боғдод, Тутзор, Турон, Мақсуд Шайхзода, Севали ота, Фаровонлик, Лоҳутий, Гулбаҳор, Саид, Боғичинор маҳалларида ва уларга туташ ҳудудларда 11 июль куни соат 22:00 дан — 12 июль куни соат 12:00 гача ичимлик сув таъминоти тўхтатилишини маълум қиламиз”, дея хабар бермоқда “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ шаҳар филиали матбуот хизмати.