Самарқанд шаҳридаги энг узун йўналишлардан бири — 66-рақамли автобус йўналишига ўзгартириш киритилди
Самарқанд шаҳрининг янги транспорт бош режасига асосан 66-рақамли “Узоқ лагерь - Ипак йўли бозори” шаҳар автобус йўналиши ҳаракат чизмаси ўзгарди.
Вилоят транспорт бошқармаси маълуотига кўра, эндиликда ушбу йўналиш “SIMETRA” хорижий компанияси мастер режаси асосида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети (СамДАҚУ)ни Бадал маҳалласи билан боғлайди.
Йўналиш СамДАҚУ бош биноси, яъни Ҳабиб Абдуллаев кўчасидан бошланиб, Беҳзод, Бобур Мирзо, уста Қули Жалолов, Гагарин, Амир Темур, Бўстонсарой, Рўдакий, Шоҳи Зинда, уста Умар Жўрақулов, Самарқанд дарвоза кўчаси, Пулимуғоб маҳалласи орқали Бадал маҳалласи бўйлаб Мўъжизакор кўчасида ҳаракатни якунлайди.
Масофаси 19,8 км бўлган ушбу йўналишда “ASIASTAR” русумли 10 та автобус 12 дақиқалик интервал асосида ҳаракатланади.