Самарқанд туманида бир-бирига туташ бўлган хонадонларда ёнғин содир бўлди

Бугун, 6 ноябрь куни соат 07:30да Самарқанд вилояти Самарқанд тумани «Қозиқўрғон» МФЙда жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғин 08:08да қуршаб олинган ва соат 08:58да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида 3 та уйнинг жами 170 кв.м. майдонида том, шифт ва уй жиҳозлари ёниб зараланган.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.