Самарқанд ва вилоятнинг бир қатор туманлари сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Самарқанд ва Самарқанд вилоятининг бошқа бир қатор туманлари аҳолиси сув таъминотидаги узилишларга дуч келмоқда.

“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти марказлашган ичимлик суви истеъмолчиларидан жорий йилнинг табиий қурғоқчилиги сабабли сув таъминотида кузатилаётганини маълум қилди.

Ҳозирда ёғингарчиликларнинг йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли ер ости сувларининг сатҳи (дебити) пастлашиб кетган.

Натижада иншоотлардаги насос ускуналарининг мўътадил ишлашида ер ости суви захирасининг етишмаслиги сабабли Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Паст Дарғом, Нуробод, Иштихон, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолиси учун тоза ичимлик суви таъминотида узилишларни олиб келмоқда.

Мазкур ҳолат тез орада Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг ошиши ва бу билан боғлиқ ер ости сувлари захирасининг сатҳининг кўтарилиши билан ўз ечимини топишини айтилган.