Самарқанд вилояти Кенгашининг 81-сессияси 17 февраль куни ўтказилади
Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов бугун, 10 февралдаги “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ, саксон биринчи сессиясини чақириш тўғрисида”ги қарорда маълум қилди.
Унга кўра, Кенгашнинг саксон биринчи сессияси 2023 йил 17 февраль куни соат 10:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоят прокурори Ж.Ҳотамовнинг вилоят прокуратура органлари томонидан
- 2022 йилнинг II ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳақида;
- вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматовнинг 2022 йил давомида вилоятда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
- вилоятда 2022 йилда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриевнинг ахбороти тўғрисида;
- вилоят молиявий назорат бошқармаси бошлиғи А.Ҳотамовнинг бошқарма томонидан вилоятда 2022 йилда бюджет интизомини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйилишига рухсат бериш тўғрисида;
- вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида;
- ташкилий масала.