Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 5 нафарга етди

2020 йилнинг 13 апрель ҳолатига вилоятда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони яна икки нафарга ошиб, жами 5 нафарни ташкил этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, вилоятимизда ушбу инфикцияга чалинган биринчи фуқаро ва у билан мулоқотда бўлган икки нафар беморларнинг умумий аҳволи яхши. Ҳозирда улар мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда.

Маълумот ўрнида, бугунги кун ҳолатига вилоятимизда жами 2361 нафар фуқаролар карантин назорати остига олинган. Шундан, 460 нафари стационар шароитидаги тиббий кузатув остида. Мутасаддилар томонидан вилоятда эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

 

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.