Самарқанд вилоятида уй жой нархи бирламчи бозорда ҳам, иккиламчи бозорда ҳам қимматлашди

Иккиламчи бозорда уй-жой нархи бирламчи бозорга нисбатан тезроқ ошмоқда. Уй-жой нархларида ўсиш тезлашганини расмий статистика маълумотлари ҳам тасдиқламоқда.

Унга кўра, 2021 йилнинг 4-чорагида бирламчи бозорда уй-жой нархлари 6,2 фоизга, иккиламчи бозорда 7,3 фоизга қимматлашган.

Бунда бир хонали хонадонлар янада юқори суръатда қимматлашган - 6,5 фоиз.

Ҳудудлар орасида бирламчи бозорда нархларнинг энг юқори ўсиши Самарқанд вилоятида кузатилган - 18,2 фоиз. 1 хонали хонадонларнинг иккиламчи бозорда ҳам харидорлиги жуда чаққон кетмоқда. Ўтган уч ойда 1 хонали уйлар 10,4 фоизга қимматлашган.

Иккиламчи бозорда энг юқори даражада уй қимматлашган ҳудуд - Қорақалпоғистон Республикаси. Қорақалпоғистонда охирги уч ойда уйлар нархи 17,3 фоизга ошган.

Бир неча йиллик танаффусдан кейин уй-жойга инвестициялар банк омонатларидан кўра фойдалироқ бўлиб қолди. Охирги марта бундай ёрқин тенденция 2003-2005 йилларда кузатилганди.