Самарқандда 36 киши коронавирусга чалинди

🔺 2021 йил 20 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 856 (+313) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 7 нафари Андижон вилоятида,
📌 5 нафари Бухоро вилоятида,
📌 3 нафари Жиззах вилоятида,
📌 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 3 нафари Навоий вилоятида,
📌 6 нафари Наманган вилоятида,
📌 36 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 6 нафари Фарғона вилоятида,
📌 1 нафари Хоразм вилоятида,
📌 47 нафари Тошкент вилоятида,
📌 176 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча республика бўйича 268 нафар, шундан Самарқанд вилоятидан 34 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93 339 нафарга етди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 839 нафар бемор даволанмоқда.