Самарқандда бир кечада ҳуқуқбузарликларни содир қилган 6 нафар фуқаро қамоққа олинди
Вилоят бўйлаб ўтказилаётган “Жиноятчиликка қарши кураш” тезкор профилактик тадбирлари доирасида, 15 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида ҳамда туманида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг яшаш хонадонларида тинтув тергов ҳаракати ўтказилди.
Олиб борилган тинтув тергов ҳаракати давомида бир гуруҳ фуқароларда бита, метал буюмдан ясалган кастет, пневматик қурол, пичоқлар, ҳужжатсиз ов қуроллари, тақиқланган мазмундаги диний материаллар, гиёҳвандлик моддалари мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.
Шунингдек, МЖтКнинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган 6 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, профилактик тадбирлар давом этмоқда.