Самарқандда бугун 8 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 30 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41303 (+143) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 87 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, яна 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда яна 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 84 ёшли И.А. (аёл) ҳамда Янгийўл туманида яшаган 47 ёшли Б.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 38359 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2633 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 276 нафари оғир, 138 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.