Самарқандда ФВВ тизими ходимлари иштирокида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди
Узоқ йиллар фавқулодда вазиятлар соҳасида самарали меҳнат қилган истеъфодаги полковник Қобилжон Эргашев, истеъфодаги подполковник Исмоилжон Амониллоев, Самарқанд ҳарбий прокурори Одилжон Ўсаров ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий таркиби иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан фахрийлар касб машаққати, босиб ўтган йўли ҳамда узоқ йиллар давомида орттирган тажрибаси билан ўртоқлашиб, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
– Бу каби тадбирлар тизимда хизмат самарадорлигини ошириш, ўзаро соғлом рақобат руҳини шакллантиришда қўл келади, - дейди истеъфодаги полковник Қобилжон ота Эргашев. - Ҳозир яратилган шароитлар, замонавий техника ва воситалар фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда батараф этиш учун жуда қулай.
Тадбир давомида иштирокчилар бошқармада яратилган шароитлар ва замонавий ёнғин-қутқарув техникалари билан танишди ва ҳарбий хизматчиларга навбатаги ҳарбий унвонлар топширилди.
Илҳом Боқиев.