Самарқандда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган 13 та ҳолат аниқланди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 март кунидан 18 март кунига қадар Самарқанд вилоятида тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида жами 357 нафар шахсларнинг хонадонлари кўздан кечирилганда гиёҳвандлик воситалари билан ноқонуний муомала қилиш билан боғлиқ 13 та ҳолат аниқланди:

5 грамм “Опий”;

100 грамм “Гашиш”;

9 грамм “Кўкнори”;

372,14 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддалари;

7 туп “Каннабис”.

Шунингдек, 38 дона таркибида гиёҳванд моддалари бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида таблеткадаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.