Самарқандда ўтказиладиган UNWTO Бош ассамблеясининг 25-юбилей сессияси доирасида қандай анжуманлар бўлиб ўтади?
16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-юбилей сессияси ўтказилиши кутилмоқда.
Тадбир 160 га яқин давлатдан туризм йўналишида фаолият юритувчи давлат идоралари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва туристик бизнес вакилларини бирлаштиради. Ҳозирча ушбу йирик анжуманда Саудия Арабистони, Албания, Озарбайжон, Багама ороллари, Баҳрайн, Гватемала, Гаити, Кот-дЪИвуар, Индонезия, Монако, Нигер, Панама, Португалия, Серра Леоне, Украина, Уругвай, Яман каби мамлакатларнинг туризм идоралари раҳбарлари Самарқандга келиши кутилмоқда.
Мазкур йирик анжуманда
Инвестиция форуми;
Бош ассамблея ялпи мажлиси;
Таълим форуми;
69-Европа минтақавий комиссия йиғилиши;
Туризм ва барқарор ривожланиш қўмитаси;
Статистика қўмитаси, аффилланган аъзолар, туризм ва рақобатбардошлик қўмитаси йиғилишлари;
Ижроия кенгашининг 119-сессияси;
Ҳамкор аъзолар учрашуви;
BTV (Энг яхши туризм қишлоғи) йиғилиши;
Ижроия кенгашининг 120-сессияси каби йирик анжуманлар ўтказилиши режалаштирилган.
Хусусан, Халқаро таълим форуми доирасида “Global Forum on Education: The Foundation of Building Tourism” кенгаши бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Халқаро таълим форуми UNWTO Бош ассамблеясининг асосий форумларидан бўлиб, у дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан туризм соҳасида фаолият юритувчи 1200 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий мутахассис ва экспертлар иштирок этиши кўзда тутилган. Улар таълим, фан ва туризм соҳасидаги инновацияларга доир долзарб масалаларни муҳокама қилишади.
Форум доирасида туризм ва таълим соҳасидаги ютуқ ва ташабусларни қўллаб-қувватловчи “Ulysses Awards UNWTO” мукофотлаш маросими ўтказилади.