Самарқандда Россия университети филиалига ўқишга кирувчилардан имтиҳон олинди

Жорий йилнинг 21-23 сентябрь кунлари Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалига 2020-2021 ўқув йилида ўқишга қабул қилиш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилди.

Бу олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун аввало рус тилида суҳбат ўтказилди. Сўнгра Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида енгил атлетика, “Локоматив” стадионида эса теннис бўйича имтиҳонлар бўлиб ўтди.

Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмилар спорт мактабида баскетбол, волейбол, гандбол турларидан имтиҳон топширди. Спортнинг футбол йўналиши бўйича ҳужжат топширган ёшлар Самарқанд шаҳридаги 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабида синовдан ўтди.

Эслатиб ўтамиз, филиалда таълим-тарбия олиш истагида ҳужжат топширган абитуриентлардан 150 нафари ўқишга қабул қилинади. Шулардан 45 нафари давлат гранти, 105 нафари тўлов-шартнома асосида ўқиши белгиланган.