Самарқандда сохта ПЦР тести сотувчиси қўлга олинди
Вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси маълумотига кўра, 2 ноябрь куни фуқаролардан бири бошқарма раҳбарига ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасидаги авиакассада ишловчи ходим фуқаролардан ҳеч қандай таҳлил намунаси (анализ) олмасдан коронавирусга ПЦР тест маълумотномаси тайёрлаб бераётганини хабар қилган.
Шу куннинг ўзида бошқарма жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир уюштирилди. Тадбирга жалб этилган фуқаролардан бирига Амир Темур кўчасида жойлашган авиакасса ходими 150 минг сўм эвазига таҳлил намунаси олмасдан маълумотнома тайёрлаб берган вақтда ушланган.
“ПЦР сотувчиси” ҳақиқатан ҳам Самарқанд шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган, авиакасса ходими экани ойдинлашган.
Ҳозирги вақтда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.