Самарқандда туркиялик ҳамкорлар билан сифат ва сертификатлаштириш лабораторияси барпо этилади
Ўзбекистон ва Туркия давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари олдидан 2024 йил 5 июнь куни “Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми”да Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг делегацияси таркибида Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ректори Шавкат Ҳасанов иштирок этди.
Анқара шаҳрида бўлиб ўтаётган бизнес-форум доирасида Туркиянинг Hilab Scientific Test Hizmetleri Anonim Şirketi институти билан Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган давлат-хусусий шериклик асосида институтда халқаро аккредитациядан ўтган озиқ-овқат хавфсизлигига қаратилган сифат ва сертификатлаштириш лабораториясини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди ҳамда ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
- Институтда ташкил этиладиган мазкур лаборатория фаолияти "Таълим - тадқиқот - ишлаб чиқариш" тамойиллари асосида фаолият юритади, - деди Ш.Ҳасанов. - Туркиялик ҳамкорлар яқинда институтимиз имкониятларини билан танишиш мақсадида Самарқандга келади.
Айни вақтда институт ректори Шавкат Ҳасанов Туркиянинг мазкур институти фаолияти билан яқиндан танишмоқда.