Самарқандда уй-жой олиш учун субсидия ажратиб беришни ваъда қилганлар ушланган

Фуқаролар Д.В. ва Н.Ҳ. 10 кишига Қорасув массивида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан олиш учун субсидия ажратиб бериш эвазига 47 200 долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фош этилган.

Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.