Самарқандда яна 30 кишида коронавирус аниқланди

🔺2020 йил 30 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41424 (+121) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 8 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли Н.И. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 64 ёшли М.Ю. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 121 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, Бухоро вилоятида ҳам 10 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 38655 (+296) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2456 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.