Самарқандда яна бир адвокат пора билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир чоғида 1986 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, айни пайтда “Marokand Lawyers” адвокатлик фирмаси адвокати сифатида фаолият юритиб келаётган Р.А. маҳаллий фуқаронинг уй масаласи бўйича апелляция тартибида кўрилаётган суд ишини ўзининг танишлари орқали фуқаронинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига ундан 1200 АҚШ долларини хизмат хонасида олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда Р.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.