Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги ҳоким ўринбосарлари Туркияда цитрус ва маҳаллий мева-сабзавотларни парваришлаш бўйича семинарда қатнашди

Анталия шаҳрида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича халқаро кўргазмали семинарда вилоят ҳамда барча туманларнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари иштирок этган.

Семинарда цитрус ва маҳаллий мева-сабзавотларни парваришлаш, ҳосилдорликни оширишда замонавий ёндашувлар ўрганилган.

Жумладан, агротехнологик ускуналар, био-кимёвий ўғитлаш методикаси, бу борада турк-ўзбек тажрибаси уйғунлаштирилиб, икки томонлама ҳамкорлик муҳокама қилинган.