Самарқанднинг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев устидан суд ҳукми ўқилди. У 13 йилга озодликдан маҳрум этилди
- 02.08.2019 20:02
- 757
- Жиноят ва жазо
Бугун 2 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг ёпиқ суд мажлисида собиқ ҳоким Туробжон Жўраев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
"Жиноий гуруҳ раҳбари" дея кўрсатилган Туробжон Жўраев Самарқанд шаҳрида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун пудратчилардан жами 2 140 000 АҚШ доллари миқдорида пора олганлиги аниқланиб, ЖКнинг 205 ("Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан чиқиш) ва 210 ("Пора олиш") моддалари билан айбдор деб топилган ва 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Унинг ўринбосари Ўткир Абдуллаев 11 йилга, ҳокимлик бош мутахассиси Баҳодир Хўжақулов 7 йилга, мутахассислар Ботир Абдуллаев 6 йилга ва Тўлқин Сулаймонов 5 йилга (шартли) озодликдан маҳрум қилинди.