“Самарқандшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ходими пора олаётганда қўлга олинган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда “Самарқандшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими аҳоли хонадонларига техник хизмат кўрсатиш чилангари Ж.А. фуқаро Д.Н.нинг хонадонидаги иситиш қозони газ тармоғига ноқонуний уланганлиги бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 4 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.