СамДЧТИ ҳамда унинг қошидаги Конфуций институтига қанча миқдорда инвестиция киритилган?

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Шанхай хорижий тиллар университети ҳамда Хитой халқаро таълим фонди томонидан Ўзбекистонда, жумладан, Самарқанд давлат чет тиллар институтида хитой тили ва маданиятини ўқитиш учун алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, институт қошидаги Конфуций институти фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили маълум миқдорда инвестиция киритилади.

2017 йилда 190 966 146 сўм қийматга эга бўлган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозланган “Смарт Cлассроом” (Интеллектуал синф) ўқув хонаси, 2018 йилда 213 055 000 сўм қийматга тенг худди шундай имкониятлари мавжуд “Синхрон таржима” хонаси ташкил этилди.

2019 йилда 103 530 000 сўм беғараз ёрдам олинди ва Самарқанд давлат чет тиллар институти фаоллар зали замонавий тарзда жиҳозланди.

Жорий йил бошида ҳам Самарқанд давлат чет тиллар институти ва институт қошидаги Конфуций институтига Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 15 000 AҚШ доллари миқдоридаги AКТ воситалари беғараз ёрдам сифатида юборилди.

Самарқанд давлат чет тиллар институти ахборот хизмати.