СамДУнинг иқтидорли талаба-ёшлари тақдирланди
Самарқанд давлат университетида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ўтказилган маданий-маърифий тадбирларда бир гуруҳ иқтидорли талаба-ёшларни рағбатлантириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Навоий, Улуғбек, Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияси соҳибларига фахрий ёрлиқ ва китоблар совға қилинди.
Университетда кимё ва кимёвий технологиялар, геометрия ва чизмачилик, астраномия, машина ва механизмлар назарияси, маркетинг, зоология, педагогика, география, мусиқа назарияси, ўзбек ва тожик тили адабиёти сингари фанларни аъло даражада ўзлаштирган йигит-қизлар ҳам талайгина. Ушбу фанлар бўйича ташкил этилган Республика фан олимпиадалари ғолиблари муносиб рағбатлантирилди.
Ғолибларни СамДУ ёшлар билан ишлаш проректори Алишер Эштоев, Ўзбекистон Респуцбликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош мутахассиси Элдор Шермоновлар тақдирлади.
Илм даргоҳида санъатшунослик, тарих, филология, биология факультетида ҳам фанга ва ўзлари танлаган касбга меҳр қўйган талаба-ёшлар таҳсил олишмоқда. Хусусан, мусиқа ва санъат сирларини ўрганаётган талаба–ёшлар ўрасидаги иқтидор соҳиблари, ”Жонажон Ўзбекистоним– мангу бўл омон!” шиори остида ўтган Республика талаба-ёшлар фестивалида, турли танловларда ғолиблик шоҳсупасидан ўрин олган талабалар мукофотланди.
“Ёш китобхон”, “Мен сайловда келажагим учун овоз бераман”, “Коррупцияга қарши курашиш – барчанинг бурчи”, “Иншо – саводхонлик мезони” номли кўрик-танлов ғолиблари, мамлакат, Осиё ва жаҳон спорт майдонларида, хусусан, 2019 йилнинг 22-30 октябрь кунлари Хитой халқ Республикасининг Сиань шаҳридаги Шанси педагогика университетида халқаро ипак йўли университетлараро футбол кубоги мусобақасида СамДУ жамоаси фахрли иккинчи ўринни эгаллагани, Шимолий Кореяда бўлиб ўтган оғир атлетика мусобақасида Азимжон Ҳожиев олтин, Авазбек Абдужалилов кумуш медал билан тақдирлангани эътироф этилди.
Дилмурод ДЎСТМУРОДОВ.