СамИСИда инсон ресурсларини бошқариш таълим йўналиши очилади
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2020-2021 ўқув йили учун ажратилган квоталар ўтган ўқув йилига нисбатан оширилган. Хусусан, институтга жами кундузги таълим шаклидаги 8 та таълим йўналишига 700 та квота ажратилган. Шундан 38 та грант, 662 та тўлов-шартнома асосида қабул режалаштирилган.
Шунингдек, янги очилаётган инсон ресурсларини бошқариш таълим йўналишига 50 та квота ажратилган бўлиб, шундан 3 та грант, 47 та тўлов-шартнома асосида талабалар қабул қилиниши режалаштирилган.
Институтда сиртқи таълим шаклидаги 3 та таълим йўналишига жами 250 та квота ажратилган бўлиб, иқтисодиёт таълим йўналишига 75 та, банк иши ва аудити таълим йўналишига 75 та, бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишига 100 та квота ажратилган. Барча таълим йўналишларига талабалар тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади.
Бундан ташқари, магистратура мутахассислигига жами 108 та квота ажратилган. Шундан 11 та грант, 97 та тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади. Магистратура мутахассислигида ҳам янги монополияга қарши бошқарув ва рақобатни ривожлантириш йўналиши очилган бўлиб, бу мутахассисликка жами 8 та квота ажратилган.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари саволларига тезкор жавоб (тушунтириш ва маслаҳатлар) беришни кўзда тутиб, Ахборот-маслаҳат маркази (Call center) фаолияти йўлга қўйилди. Ахборот-маслаҳат марказидаги хизмат телефон рақамлари: (66) 233-73-68; (66) 233-12-85; (66) 233-17-61; (66) 233-35-76; (66) 233-47-56.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ахборот хизмати.