Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази - янги тизим, янги имкониятлар
Вилоят ҳокимлиги, ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида журналистлар ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари марказдаги 5 та лаборатория ва бу ерга келтирилган янги замонавий ускуналар билан танишди.
Пресс-тур давомида вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ҳам ўтказилди.
- Бизни қийнаб келаётган муаммолардан бири деҳқон бозорларидаги санитария талабларининг бузилиши, - дейди марказ бош врачи вазифасини бажарувчи Хайрулла Боймуродов. - Кейинги пайтларда Президентимиз томонидан тизимга қаратилаётган эътибор муаммоларни бартараф этишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ҳамкорликни, жамоатчилик назоратини кучайтириш яхши самара бераётир.
Журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Тўлқин СИДДИҚОВ.