Санкт-Петербургда зўрланган ўзбекистонлик аёл тўғрисида расмий маълумот берилди
- 14.08.2019 09:59
- 529
- Хориж
Ўзбекистон ТИВ Санкт-Петербургда зўрланган ўзбекистонлик аёл тўғрисида расмий маълумот берди.
Хабарда қайд этилишича, Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ўзбекистонлик аёл Н.Х.нинг зўрлангани бўйича жиноий иш очилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлаган.
Ушбу ҳолат бўйича бошқа Ўзбекистон фуқароси Н.Х. қўлга олинган. Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган.
Маълумот учун: жорий йилнинг 10 август куни тунги соат 02:00 да Димитров кўчасида 35 ёшли жабрланувчи билан бирга яшовчи шахс ўз таниши билан уни калтаклаб, зўрлаган. Полицияга қўнғироқ қилган петербурглик Бухарест кўчасида зўрланган аёлни кўрганини айтган.
Воқеа жойига етиб келган участка нозири 35 ёшли аёлни ўзи билан яшовчи 40 ёшли эркак ва унинг 43 ёшли таниши зўрлаганини аниқлаган. Эркакларнинг ҳар иккиси ҳам ўзбекистонлик бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа