Саноати орқада қолган Самарқанддаги 10 та туманни ривожлантириш учун 5,3 миллиард сўмлик 778 та лойиҳа ишлаб чиқилди

Вилоятнинг саноати ривожланиши нисбатан паст бўлган 10 та ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ умумий қиймати 5 331,7 миллиард сўм ҳамда янги иш ўринлари қамрови 12 088 нафардан ортиқ бўлган 778 та лойиҳа ишлаб чиқилди.

Бу ҳақда Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи О.Тўхтаев халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн бешинчи сессиясида депутатларга маълум қилди.

Шундан, 609 лойиҳага 1 635,8 миллиард сўм банк кредити ажратилиши кўзда тутилган. Бугунгача мазкур лойиҳаларнинг 580 тасига 1 371,8 миллиард сўм кредит ажратилган.

Дастурга киритилган яна 29 лойиҳага 239,6 миллиард сўм кредит ажратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

9 ойда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг:

- 2 723 тадбиркорга ажратилган 2 311,5 миллиард сўмлик кредит бўйича 233,1 миллиард сўм компенсация;

- 362 тадбиркорга ажратилган 512,6 миллиард сўмлик кредитлар бўйича 185,7 миллиард сўмлик кафиллиги жалб қилинди.

Шунингдек, апрель-сентябр ойларида 2 357 тадбиркорга ажратилган 205,5 миллиард сўмлик кредитлар бўйича жамғарманинг ҳар иккала молиявий кўмаги, яъни ҳам фоиз xаражатларини қоплашга компенсация ва кафиллик жалб қилинди.