Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига бошлиқ тайинланди

Шодиев Жасурбек Мамарайимович бугун, 27 декабрдан Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ж.Шодиев мазкур тайинловга қадар Нарпай тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган.
Шу пайтгача Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган Шерзод Қудратов Оқдарё тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.