Савобталаб йигитлар Самарқанд шаҳридаги уйдим-чуқур кўчаларни “ямаб” чиқибди (фото)
- 16.07.2019 21:58
- 567
- Жамият
Самарқанд шаҳри кўчаларида уйдим-чуқур жойлар жуда кўп. Нотекис кўчалар йўл-транспорт ҳодисаларига ҳам сабаб бўлмоқда. Йўлдаги ноқулайликларни камайтириш мақсадида шаҳар аҳолиси биргаликда айрим йўлларни “ямаб” чиқибди.

Zarnews.uz сайтига юборилган маълумотда шундай дейилади: “Самарқанд шаҳридаги Сартепа маскани ва Микрарайон ҳудуди кўчаларидаги каттариб кетган чуқурликларни текисладик. Шаҳар аҳолисига озгина фойдамиз тегишини хоҳладик”.
Савоб ишга қўл урган азаматларга шаҳар аҳли номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.




Теглар:
Йўл
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сиёсий шарҳ: Ғалати ғалаба
- 28 дақиқа аввал
- Сиёсат
22 апрель - Халқаро Ер куни
- 1 соат аввал
- Мутолаа
6 миллион ўзбeкистонлик хорижда
- Бугун, 10:16
- Ўзбекистон