Серра-Лионда бензин ташувчи машинанинг портлаши оқибатида юзга яқин киши ҳалок бўлди
- 07.11.2021 21:40
- 47
- Хориж
Серра-Лион пойтахти Фритаун шаҳрида ёқилғи ташувчи автомобилнинг портлаши оқибатида камида 92 киши ҳалок бўлди, 30 киши оғир яраланди. Ҳодиса жума куни маҳаллий вақт билан соат 22:00 атрофида содир бўлган.
Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, аҳоли қуйма бензин сотиб олиш учун тўпланадиган турар-жой ҳудудидаги гавжум чорраҳада бензин ташувчи машина юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Тўқнашув туфайли «бензовоз»дан оқиб чиқаётган ёқилғини одамлар йиғишга шошилган. Шу пайт портлаш содир бўлган.
Қурбонлар ҳақида расмий маълумот йўқ. Бироқ Фритаун мэри Ивонн Аки-Сойер қурбонлар сони юздан ортиқ бўлиши мумкинлигини инкор этмади.
Зарар кўлами ҳали баҳоланмаган. Портлашнинг терроризмга алоқадор эмаслиги айтилмоқда.
Теглар:
ёнғин