“Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик авжида (фото)
- 16.08.2019 10:40
- 422
- Самарқанд
Айни пайтда Регистон майдонида “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимига тайёргарлик жараёнлари авжида.
Бу йилги тадбир ўзгача руҳда ташкил этилиши учун чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
- Бу йилги фестивал очилиш маросимининг аввалгиларидан ўзига хос фарқли жиҳатлари бор, - дейди “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Зарина Аҳмедова. - Тадбирда янги талқинда ижро этилган мумтоз қўшиқлар ўрин олган. Рақсларда “Навбаҳор”, “Тумор”, “Наврўз” ансамбллари раққосалари ва Тошкент давлат хореография олий мактаби ўқувчилари иштирок этмоқда. Аҳамиятлиси, бу ёш истеъдодли раққоса қизлар билан биргаликда Самарқанддаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида тарбияланаётган жажжи қизалоқлар ҳам иштирок этмоқда.
Тўлқин СИДДИҚОВ.
Бахтиёр МУСТАНОВ (фото)
''Zarnews.uz'' учун махсус.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа